Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Давлат хизматини кўрсатувчи давлат орагани ва бошқа корхоналар номи:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари.
Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:
1) Нотариус;
Давлат хизматидан фойдаланувчилар
жисмоний шахслар;
юридик шахслар ;
Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:
1) Мазкур паспортнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ипотека ва бино ва иншоотлар, шунингдек ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиб бериш тўғрисида ариза;
асл нусхаси: 1 (бир нусхаси);
2) Мазкур паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган ипотека тўғрисидаги шартнома;
асл нусхаси: 2 (икки нусхаси).
3) Мазкур паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган ипотека тўғрисидаги шартномани нусхаси;
нусхаси: шартнома томонлари сонига тенг миқдорда.
4) Мазкур паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ишончнома асосида ҳаракат қилаётган шахснинг ҳуқуқларини тасдиқловчи ишончноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
нусхаси: 1 (бир нусхаси).
Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1) “Ипотека тўғрисида” Қонун 04.10.2006й. № ЗРУ-58
2) Вазирлар Маҳкамасининг қарори “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 07.01.2014й.
№ 1
Давлат хизмати кўрсатиш учун:
тўлов ундирилмайди
Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари
а) 2 (икки) иш куни – янги берилган аризани кўриб чиқиш;
б) 2 (икки) иш куни – агар тақдим этилган ҳужжатларда техник тавсифдаги аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиб қайта берилган аризани қўриб чиқиш
Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:
а) ижобий ҳал этилганда:
1) Мазкур паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ёзувлар белгиланиб асл нусхаси;
асл нусхаси: нотариал тартибда тасдиқланган шартнома томонлари сонига тенг миқдорда.
б) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:
1) Мазкур паспортнинг 5-иловасидаги шаклга мувофиқ ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида асосланган хабар.