Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри давлат корхонаси;
2) учинчи шахслар – бино ва иншоотни ўрганиш жараёнида;
3) бино ва иншоот жойлашган ҳудуднинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (мавжуд бўлганда);
4) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг адлия органлари;
5) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги туман ва шаҳарларнинг ҳокимликлари ҳамда Тошкент шаҳридаги туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

жисмоний шахслар;
юридик шахслар ;

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

1) Ушбу Паспортнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш тўғрисида ариза;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).
2) Ушбу Паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ўлчами 30х40 сантиметрдан кам бўлмаган қоғозда ёки электрон шаклда акс эттирилган бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси.
асл нусхаси: 1 (бир нусха).

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш тартиби тўғрисида Низом”. 09.03.
2016 й. № 70

Давлат хизмати кўрсатиш учун:
тўлов ундирилмайди

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари

а) 6 (олти) кун – янгидан берилган аризани ва қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган аризани кўриб чиқишда;
б) 3 (уч) кун – давлат хизматлари кўрсатиш бўйича илгари берилган рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин тақдим этилган такрорий аризани кўриб чиқишда;
в) 3 (уч) кун – келишилган бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда.

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

а) ижобий ҳал этилганда:
I) Янги берилган аризани кўриб чиқиш ҳолатида:
1) Ушбу Паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан бино ва иншоот фасадининг келишилган эскиз лойиҳаси;
 асл нусхаси: 1 (бир нусха).
II) Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини келишишни қайта расмийлаштиришда:
1) Ушбу Паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан бино ва иншоот фасадининг келишилган эскиз лойиҳаси– олдин берилгани;
 асл нусхаси: 1 (бир нусха).
III) Бино ва иншоот фасадининг келишилган эскиз лойиҳасини дубликатини беришда (йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда):
1) Ушбу Паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан бино ва иншоот фасадининг келишилган эскиз лойиҳаси – чапдаги юқори бурчакда “ДУБЛИКАТ” штампи урилган ҳолатда.
 асл нусхаси: 1 (бир нусха).
б) давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда:
1) Ушбу Паспортнинг 12-иловасидаги шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини келишишга асосланган тарзда рад жавоби бериш;
 асл нусхаси: 1 (бир нусха).