Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри давлат корхонаси;
2) учинчи шахслар – бино ва иншоотни ўрганиш жараёнида;
3) бино ва иншоот жойлашган ҳудуднинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (мавжуд бўлганда);
4) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг адлия органлари;
5) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги туман ва шаҳарларнинг ҳокимликлари ҳамда Тошкент шаҳридаги туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

юридик шахслар

тадбиркорлик субъектлари

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

а) янги рухсатнома олишда, рухсатнома амал қилиш муддати тугаганда ва амал қилиш муддатини узайтиришда
1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тўғрисида ариза;
 асл нусхаси: 1 (бир нусха).
2) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича аризачи ва санитария нормалари ва қоидалари ҳамда бошқа шартларга мувофиқ бўлган турғун савдо шохобчаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар;
 асл нусхаси: 1 (бир нусха).
3) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича устав фондини шакллантириш учун шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат – моддий-техник бойликларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, устав фонди пул шаклида шакллантирилганда мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича хизмат кўрсатувчи банкнинг тасдиқловчи ҳужжати –пул маблағлари юридик шахснинг устав фондига киритилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси тақдим этилади;
 нусхаси: 1 (бир нусха);
4) Мазкур паспортга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати – тўлов топшириқномаси.
 нусхаси: 1 (бир нусха).

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 10.03.2007 й. ПҚ-605-сонли

Давлат хизмати кўрсатиш учун:
 тўлов ундирилмайди:
1) Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун;
2) Олдин берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтирилганлиги учун;
3) Олдин берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси қайта расмийлаштирилганлиги учун;
4) Олдин берилган, йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси ўрнига дубликати берилганлиги учун.
 тўлов ундирилади:
1) Алкоголли маҳсулотлар билан савдонинг ҳар бир ойи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баравари миқдорида йиғим;
Тўлаш тартиби:
 Алкоголли маҳсулотлар билан савдонинг ҳар бир ойи учун йиғим: ариза тақдим этилишидан олдин ёки тақдим этилганда.

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари

а) 15 (ўн беш) иш куни – янги топширилган аризани кўриб чиқишда;
б) 3 (уч) иш куни – тегишли қарор қабул қилинганидан кейин юридик шахсни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш;
в) 15 (ўн беш) иш куни – алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтиришда;
г) 5 (беш) иш куни – рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда ва дубликатини беришда, олдин берилган давлат хизматини кўрсатишга раддияда кўрсатилган сабаблар бартараф этилганнидан сўнг қайта топширилган аризани қайта кўриб чиқишда.

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

а) ижобий ҳал этилганда
1) янги рухсатнома олинган, рухсатнома амал қилиш муддати тугаган ва амал қилиш муддатини узайтирилган тақдирда:
1) Мазкур паспортга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси.
2) рухсатномани қайта расмийлаштирилган тақдирда:
1) Мазкур паспортга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси.
3) рухсатнома йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда:
1) Мазкур паспортга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси – юқори чап бурчагида «ДУБЛИКАТ» штампи билан;
б) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:
1) Мазкур паспортга 21-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномасини беришга асослантирилган раддия.