Қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Қорақолпоғистон Республикаси , вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;
2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси («Саноатгеоконтехназорат» ДИ).
3) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия органлари. 4) Бир дарча тамоили асосида давлат хизматларини кўрсатувчи “ягона дарча” марказлари

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

жисмоний шахслар – юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик субъектлар.
юридик шахслар – тадбиркорлик субъектлар;

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

1) Мазкур паспортнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;
 асл нусхаси: 1 (бир нусхаси);
2) Мазкур паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ қурилиш объекти тўғрисида маълумот;
 асл нусхаси: 1 (бир нусхаси).
3) Мазкур паспортнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ Назорат функцияларини амалга оширишга шартнома;
 асл нусхаси: 1 (бир нусхаси, расмийлаштирилган (имзоланган)).

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2015й. «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 285-сонли қарори

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

тўлов ундирилмайди.

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари

1 (бир) иш куни – Мазкур паспортнинг 4-иловасига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш.

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

а) ижобий ҳал этилганда:
1) Мазкур паспортнинг 4-иловасига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома;
б) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:
1) Мазкур паспортнинг 5-иловасидаги шаклга мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида асосланган хабар.