Объектни кайта ихтисослаштириш ва реконструкция килишга рухсат бериш

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи:

Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг туман архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳамда ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси.

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри давлат корхонаси;
2) учинчи шахслар – бино ва иншоотни ўрганиш жараёнида;
3) бино ва иншоот жойлашган ҳудуднинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (мавжуд бўлганда);
4) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг адлия органлари;
5) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги туман ва шаҳарларнинг ҳокимликлари ҳамда Тошкент шаҳридаги туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

жисмоний шахслар – юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик субъектлар.
юридик шахслар – тадбиркорлик субъектлар;

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

1) Ушбу Паспортнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ объектни кайта ихтисослаштириш ва реконструкция килишга рухсат бериш тўғрисида ариза;
 асл нусхаси: 1 (бир нусха).
2) аризани кўриб чиқиш учун йиғимни тўлаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
 қоғоз ҳужжатнинг нусхаси: 1 (бир нусха) ёки электрон тўловнинг коди.

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш тартиби тўғрисида Низом”. 09.03.
2016 й. № 70

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

 тўлов ўндирилади:
а) янги рухсатнома бериш тўғрисида аризани кўриб чиқиш учун:
1) энг кам иш ҳақининг 10 фоизи – Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар учун;
2) энг кам иш ҳақининг 20 фоизи – Тошкент шаҳри учун;
3) энг кам иш ҳақининг 30 фоизи – туманлар ва вилоятга буйсунувчи шаҳарлар учун.
Тўлов тартиби:
Ариза топширилишига қадар ёки аризани беришда.

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари

а) 6 (олти) кун – янгидан берилган аризани ва қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган аризани кўриб чиқишда;
б) 3 (уч) кун – давлат хизматлари кўрсатиш бўйича илгари берилган рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин тақдим этилган такрорий аризани кўриб чиқишда;
в) 3 (уч) кун – рухсатноманинг дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда.

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

а) ижобий ҳал этилганда:
I) Янги берилган аризани кўриб чиқиш ҳолатида ёки рухсатномани қайта расмийлаштиришда:
1) Ушбу Паспортнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилган объектни кайта ихтисослаштириш ва реконструкция килишга рухсатнома;
 асл нусхаси: 1 (бир нусха).
II) рухсатнома йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда:
1) Ушбу Паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан объектни кайта ихтисослаштириш ва реконструкция килишга рухсатнома – чапдаги юқори бурчакда “ДУБЛИКАТ” штампи урилган ҳолатда.
б) давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда:
1) Ушбу Паспортнинг 12-иловасидаги шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан объектни кайта ихтисослаштириш ва реконструкция килишга асосланган тарзда рад жавоби бериш;
 асл нусхаси: 1 (бир нусха).