Бино, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувохнома бериш

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари.

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) туман (шаҳар) хокимиятлари;

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

жисмоний шахслар
юридик шахслар

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

1) Мазкур паспортнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида ариза;
 асл нусхаси: 1 (бир нусхаси);
2) Мазкур паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ кўчмас мулкни (бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтлар) олди-сотди шартномаси – фақат юридик шахс томонидан кўчмас мулкни (бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтлар) олди-сотди шартномаси тақдим этилади
 асл нусхаси: 2 (иккита нусхаси).
3) Мазкур паспортнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ кўчмас мулкни (бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтлар) топшириш-қабул қилиш далолатномаси- фақат юридик шахс томонидан кўчмас мулкни (бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтлар) олди-сотди шартномаси тақдим этилади
 асл нусхаси: 2 (иккита нусхаси).
4) Мазкур паспортнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ нотариус томонидан тасдиқланган кўчмас мулкни (бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтлар) нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси – фақат жисмоний шахс томонидан кўчмас мулкни (бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтлар) олди-сотди шартномаси тақдим этилади
 асл нусхаси: 2 (иккита нусхаси).
5) Нотариал тасдиқланган шартнома (бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтлар олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, мулкни бўлиш, кўчмас мулкни умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш шартномалари) – фақат юридик шахс томонидан (бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтлар олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, мулкни бўлиш, кўчмас мулкни умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказилганда).
 асл нусхаси: 2 (иккита нусхаси).

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

«Давлат кадастрлари тўғрисида” Қонун 15.12.2000г. № 771-II
Вазирлар Маҳкамасининг қарори «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 07.01.2014й.
№ 1

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

тўлов ундирилмайди

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари

а) 7 (етти) кун – янги берилган аризани кўриб чиқиш;
б) 7 (етти) кун – Агар тақдим этилган ҳужжатларда техник тавсифдаги аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиб қайта берилган аризани қўриб чиқиш;
в) 2 (икки) кун – бино ва иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқни қайта расмийлаштириш, ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш.

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

а) ижобий ҳал этилганда:
1) Мазкур паспортнинг 6-иловасидаги шаклга мувофиқ бино ва иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувохнома;
 нусхаси: 1 (бир нусхаси);
2) Мазкур паспортнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ кўчмас мулкни (бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтлар) олди-сотди шартномасини
б) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:
1) Мазкур паспортнинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ бино ва иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувохнома беришни рад этиш тўғрисида асосланган хабар.