ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА «ЯГОНА ДАРЧА» ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2015 ЙИЛ 28 СЕНТЯБРДАГИ ПҚ-2412-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА

1. Қуйидагилар:

  • Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
  • Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
  • Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари фақат давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматининг намунавий паспорти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  • Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда «ягона дарча» марказлари деб аталади) тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган тўловни белгилашга ҳақли эмас.
  • 2015 йил 25 декабргача бўлган муддатда — давлат хизматлари олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар;

  • 2015 йил 25 декабргача бўлган муддатда — фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари паспортларини уларда кўрсатилган маълумотларнинг муҳимлигини доимий равишда таъминлаган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар;
  • Рўйхатга қўшимча давлат хизматларини киритишда тегишли ваколатли органлар ушбу бандда назарда тутилган талабларга риоя этилишини таъминлайдилар.
    4. Давлат хизматлари кўрсатадиган «ягона дарча» марказларининг ва ваколатли органларнинг раҳбарлари:
    уларнинг «ягона дарча» марказлари фаолиятини ўз вақтида ташкил этиш, шунингдек улар орқали тегишли давлат хизматлари кўрсатиш тартибига оғишмай риоя этиш юзасидан шахсий масъулияти тўғрисида;

  • Рўйхатга қўшимча давлат хизматларини киритишда тегишли ваколатли органлар ушбу бандда назарда тутилган талабларга риоя этилишини таъминлайдилар.
    4. Давлат хизматлари кўрсатадиган «ягона дарча» марказларининг ва ваколатли органларнинг раҳбарлари:
    уларнинг «ягона дарча» марказлари фаолиятини ўз вақтида ташкил этиш, шунингдек улар орқали тегишли давлат хизматлари кўрсатиш тартибига оғишмай риоя этиш юзасидан шахсий масъулияти тўғрисида;

  •  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Марказий банки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси давлат хизматлари кўрсатиш учун тўловни ундирадиган ваколатли органлар билан биргаликда 2016 йил 1 октябргача бўлган муддатда:
    Ягона порталда давлат хизматлари кўрсатиш учун тўланган давлат божлари ва йиғимлари суммасини банклар кассалари ва (ёки) электрон тўлов тизимлари орқали ҳисобга олишнинг ягона биллинг тизимини (кейинги ўринларда ягона биллинг тизими деб аталади);

  • Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш лойиҳаларини икки ҳафта муддатда киритсин.
    2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш Комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси 2015 йил 15 декабргача бўлган муддатда ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва ривожлантиришнинг киритилган лойиҳаларини амалга оширишга давлат буюртмасини тасдиқласин.