Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш бўйича махсус комиссия.

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликлари;
2) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари);
3) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси;
4) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг туманлар давлат солиқ инспекциялари;
5) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Тошкент шаҳри туманлар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари;
6) Тошкент шаҳри ҳокимлиги савдо, хизмат соҳаси ва ҳалқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг туман бошқармалари;
7) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар ҳудудий бош бошқармаси;
8) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг бош врачи;
9) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳри туманлари давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари;
10) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси;
11) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси туманлар ички ишлар бошқармалари;
12) Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси;
13) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси;
14) Республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими;
15) Республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси Тошкент шаҳри туманлари бўлимлари;
16) Аризачига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари;
17) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
18) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси;
19) Тошкент шаҳри туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

юридик шахслар – тадбиркорлик субъектлар;

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини бериш тўғрисида ариза;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).
2) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича аризачи ва ёнғинга қарши, санитария нормалари ва қоидалари ҳамда бошқа шартларга мувофиқ бўлган умумий овқатланиш объекти тўғрисидаги қўшимча маълумотлар;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).
3) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича устав фондини шакллантириш учун шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат – моддий-техник бойликларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, устав фонди пул шаклида шакллантирилганда мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича хизмат кўрсатувчи банкнинг тасдиқловчи ҳужжати –пул маблағлари юридик шахснинг устав фондига киритилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси тақдим этилади;
нусхаси: 1 (бир нусха);
4) Мазкур паспортга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича хизмат кўрсатувчи банкнинг банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
нусхаси: 1 (бир нусха);
5) Мазкур паспортга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати – тўлов топшириқномаси.
нусхаси: 1 (бир нусха).

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 28.03.2012 й. 89-сонли

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

тўлов ундирилмайди:
1) Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун;
2) Олдин берилган умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтирилганлиги учун;
3) Олдин берилган умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси қайта расмийлаштирилганлиги учун;
4) Олдин берилган, йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси ўрнига дубликати берилганлиги учун.
тўлов ундирилади:
1) Алкоголли маҳсулотлар билан савдонинг ҳар бир ойи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баравари миқдорида йиғим;
Тўлаш тартиби:
Алкоголли маҳсулотлар билан савдонинг ҳар бир ойи учун йиғим: ариза тақдим этилишидан олдин ёки тақдим этилганда.

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари

а) 15 (ўн беш) иш куни – янги топширилган аризани кўриб чиқишда;
б) 3 (уч) иш куни – тегишли қарор қабул қилинганидан кейин юридик шахсни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш;
в) 15 (ўн беш) иш куни – умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтиришда;
г) 5 (беш) иш куни – рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда ва дубликатини беришда, олдин берилган давлат хизматини кўрсатишга раддияда кўрсатилган сабаблар бартараф этилганнидан сўнг қайта топширилган аризани қайта кўриб чиқишда.

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

а) ижобий ҳал этилганда
1) янги рухсатнома олинган, рухсатнома амал қилиш муддати тугаган ва амал қилиш муддатини узайтирилган тақдирда:
1) Мазкур паспортга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси.
2) рухсатномани қайта расмийлаштирилган тақдирда:
1) Мазкур паспортга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси.
3) рухсатнома йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда:
1) Мазкур паспортга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси – юқори чап бурчагида «ДУБЛИКАТ» штампи билан;
б) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:
1) Мазкур паспортга 20-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномасини беришга асослантирилган раддия.
2) Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома (табиий сув объектларидан) ва унга илова мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича – фермер ва деҳқон хўжаликлари учун;
асл нусха: 1 (бир нусха).
2) Рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтириш ҳолида:
1) Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома (табиий сув объектларидан) узайтирилганлиги тўғрисидаги “Амал қилиш муддати ……….гача узайтирилди” ёзув кўринишидаги, рухсатномани амал қилиш муддати узайтирилган сана, узайтириш куни санаси,  Ф.И.О., рухсатномани узайтирган шахснинг лавозими, имзоси, муҳри кўрсатилган қайднома – рухсатномани амал қилиш муддати узайтрилганда.
асл нусха: 1 (бир нусха).
3) рухсатнома қайта расмийлаштирилганда:
1) Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома (табиий сув объектларидан) мазкур паспортга 2, 3-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича;
асл нусха: 1 (бир нусха).
4) рухсатнома бузилган ёки йўқотилган ҳолда:
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома (табиий сув объектларидан) йўқотилганда ёки бузилганда, унинг дубликати (асли билан тенг ҳуқуқли нусхаси) берилмайди.
б) давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда:
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатномани (табиий сув объектларидан) берилишида асосланган рад жавоби мазкур паспортга 39-иловага мувофиқ шакл бўйича;
асл нусха: 1 (бир нусха).