Ер ости бойликларидан фойдаланилганда бузилган ерлар рекултивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулоса
Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи:
Тўлиқ номи: Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликлари.
Қисқа номи: Туманлар ҳокимликлари.
Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:
1) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Тошкент шаҳри туманлар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари;
2) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
3) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси;
4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси;
5) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳри туманлари давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари;
6) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;
7) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия органлари;
8) Тошкент шаҳри туманлари Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари.
Давлат хизматидан фойдаланувчилар
жисмоний шахслар – юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик субъектлар.
юридик шахслар – тадбиркорлик субъектлар;
Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:
а) янги хулоса олишда:
1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланганда бузилган ерлар рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулосани бериш ҳақида ариза;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).
2) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ер қаъри участкалари рекультивацияси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).
б) хулосани қайта расмийлаштиришда:
1) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланганда бузилган ерлар рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулосани қайта расмийлаштириш ҳақида ариза;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).
2) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланганда бузилган ерлар рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулоса – олдин берилган хулоса;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).
в) хулоса дубликатини беришда:
1) Мазкур паспортга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланганда бузилган ерлар рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулоса дубликатини бериш ҳақида ариза;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).
2) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланганда бузилган ерлар рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулоса – олдин берилган хулоса шикастланган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).
Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Давлат хизмати кўрсатиш учун:
тўлов ундирилмайди.
Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари
а) 15 (ўн беш) иш куни – янги топширилган аризани кўриб чиқишда;
б) 5 (беш) иш куни – давлат хизматини кўрсатишга олдин берилган раддияда кўрсатилган сабаблар бартараф этилганнидан сўнг қайта топширилган аризани қайта кўриб чиқишда;
в) 5 (беш) иш куни – хулосани қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда.
Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:
а) ижобий ҳал этилганда
1) янги хулоса олинганда ёки хулоса қайта расмийлаштирилган тақдирда:
1) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланганда бузилган ерлар рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулоса;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).
2) рухсатнома йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда:
1) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланганда бузилган ерлар рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулоса – юқори чап бурчагида «ДУБЛИКАТ» штампи билан;
асл нусхаси: 1 (бир нусха);
б) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:
1) Мазкур паспортга 13-иловага мувофиқ шакл бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланганда бузилган ерлар рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулосани беришга асослантирилган раддия;
асл нусхаси: 1 (бир нусха).