Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи:

Тўлиқ номи: Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликлари.

Қисқа номи: Туманлар ҳокимликлари.

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Тошкент шаҳри туманлар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари;

2) Учинчи шахслар – объектни ўрганиш ўтказилганда;

3)  Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органи (мавжуд бўлганда) – турар жой объекти жойлашган ҳудудлардаги;

4) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси;

5) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия органлари;

6) Тошкент шаҳри туманлари Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

юридик шахслар – тадбиркорлик субъектлари.

жисмоний шахслар – юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари.

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

а) янги рухсатнома олишда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномани бериш тўғрисида ариза – муҳандислик таъминоти юкламаларини ўзгартирмасдан;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича бинога биргаликда эгалик қилувчилар ва оила вояга етган аъзоларининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга нотариал тасдиқланган ёзма равишдаги розилиги;

нусхаси: 1 (бир нусха).

3) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг кўп хонадонли уйлардаги турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга розилиги (норозилиги);

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

4) Ариза кўриб чиқилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

қоғоз кўринишидаги ҳужжат нусхаси: 1 (бир нусха) ёки электрон тўлов коди.

б) рухсатномани қайта расмийлаштиришда:

1) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома – олдин берилган рухсатнома;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

в) рухсатнома дубликатини беришда:

1) Мазкур паспортга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома дубликатини бериш тўғрисида ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома олдин берилган рухсатнома шикастланган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

 

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги низом 09.03.2016 й.70-сон

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

тўлов ундирилади:

а) янги рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун:

1) энг кам ойлик иш ҳақининг 10 % – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари учун;

2) энг кам ойлик иш ҳақининг 20 % – Тошкент шаҳри учун;

3) энг кам ойлик иш ҳақининг 30 % – вилоятларга бўйсинувчи туманлар ва шаҳарлар ҳудудлари учун.

Тўлаш тартиби:

Ариза тақдим этилишидан олдин ёки тақдим этилганда.

Давлат хизматлари кўрсатишнинг охирги муддатлари

а) 1(ўн бир) кун – янги топширилган аризани ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда;

б) 3 (уч) иш куни – давлат хизматини кўрсатишга олдин берилган раддияда кўрсатилган сабаблар бартараф этилганнидан сўнг қайта топширилган аризани қайта кўриб чиқишда;

в) 3 (уч) иш куни – рухсатнома дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда.

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

а) ижобий ҳал этилганда

1) янги рухсатнома олинганда ёки рухсатнома қайта расмийлаштирилган тақдирда:

1) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) рухсатнома йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда:

1) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома – юқори чап бурчагида«ДУБЛИКАТ» штампи билан;

асл нусхаси: 1 (бир нусха);

б) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:

1) Мазкур паспортга 14-иловага мувофиқ шакл бўйича турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномани беришга асослантирилган раддия;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).