Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи:

Тўлиқ номи: Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликлари.

Қисқа номи: Туманлар ҳокимликлари.

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

2) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳри адлия органлари;

3) Тошкент шаҳри туманлари Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

юридик шахслар – тадбиркорлик субъектлари.

жисмоний шахслар – юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари.

юридик шахслариннг филиаллари ва ваколатхоналари.

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

а) янги рухсатнома олишда, рухсатнома амал қилиш муддати тугаганда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномани бериш тўғрисида ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича кесиладиган, ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

б) рухсатномани қайта расмийлаштиришда:

1) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома – олдин берилган рухсатнома;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

в) рухсатнома дубликатини беришда:

1) Мазкур паспортга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома дубликатини бериш тўғрисида ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома – олдин берилган рухсатнома шикастланган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарори 20.10.2014 й.290-сон

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

тўлов ундирилмайди.

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари

а) 15 (ўн беш) иш куни – янги топширилган аризани кўриб чиқишда;

б) 5 (беш) иш куни – давлат хизматини кўрсатишга олдин берилган раддияда кўрсатилган сабаблар бартараф этилганнидан сўнг қайта топширилган аризани қайта кўриб чиқишда;

в) 5 (беш) иш куни – хулосани қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда.

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

а) ижобий ҳал этилганда:

I) Янги рухсатнома олиш, рухсатнома амал қилиш муддати тугаганлиги тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича:

1) Мазкур паспортга 10-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасидан кесиладиган дарахтлар ва буталар ҳолати тўғрисидаги хулоса;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

II) Давлат ўрмон фондидан ташқаридаги дарахтлар ва буталарни кесганлик учун белгиланган тўлов тўланганидан кейин – янги рухсатнома олишда, рухсатнома амал қилиш муддати тугаганда, шунингдек илгари берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича:

1) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

б) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:

1) Мазкур паспортга 11-иловага мувофиқ шакл бўйича ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномани беришга асослантирилган раддия;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).